A. Ergashevning «Humo» Baleti

Ysh 19.01.2020 18:00

Ҳумо – сеҳрли қуш-пари, гўзаллик, бахт ва севги афсонаси, ерга қўнгач, ўз патларини ташлаб, қизларга айланувчи мўъжизавий қушлар подшоҳлиги йўлбошчисидир. Моҳир кулол ва ўймакорлик устаси Загар тоғларда кезиб юриб, бу ажойиб воқеанинг устидан чиқади ва  улардан бири - қуш-қиз Зулайҳони севиб қолади. Муҳаббат ғалаба қозониши ва улар бирга бўлишлари учун кўп қийинчиликларни бошдан кечирадилар. Очкўз ҳукмрон Хорун-халифнинг маккорлиги, овчи Мансурнинг ёвузлиги ва бошқалар шулар жумласидандир… Бироқ адолат ғалаба қозонади, Ерда бахт-саодат ҳукмрон бўлади, келажакнинг ажойиб шаҳри бунёд этилади. Ҳамма нарсада бахт қуши Ҳумо ёрдамга келади ҳамда Фаровонлик ва Адолат посбони бўлиб қолади.

 
 
Foydali ma`lumot