L.Minkusning, «Bayaderka» Baleti

Ysh 23.06.2019 18:00

A. Navoiy nomidagi DAKT

33 000 - 88 000 UZS

Chiptalar qaytarib olinmaydi.

  • БИРИНЧИ ПАРДА

    БИРИНЧИ КЎРИНИШ

    Аслзода ёшлар йўлбарс овидан қайтишмоқда. Машҳур жангчи Солор қаландар Магедавеяга ҳинд раққосаси Никияга уни тунда ибодатхона олдида кутиши хабарини етказишни топширади.
    Буюк Браҳман, коҳинлар ва раққосалар, ибодатхона хизматчиларининг тантанали кириб келиши билан оловга сиғиниш байрами очилади. Соҳибжамол Никиянинг рақси – тантананинг энг қизиқ жойи. 
    Ўзининг диний рутбаси ва у билан боғлиқ никоҳ қурмаслик ҳақидаги онтини унутган Буюк браҳман Никияга севги изҳор қилади. У қизга Ҳиндистоннинг ҳамма бойликларини ва у хоҳлаган ҳар қандай нарсани муҳайё этишни ваъда қилади. Бироқ Никия уни нафрат ила итариб юборади.
    Тунда Никия ҳеч кимга билдирмай Солор билан учрашиш учун келади. Буюк браҳман эҳтиросли севги изҳорларининг гувоҳи бўлади ва севишганлардан ўч олишга қасам ичади.

    ИККИНЧИ КЎРИНИШ
    Рожа Дугманта қизи Гамзаттига у энг зўр ва мард жангчи – Солорнинг хотини бўлишини эълон қилади. Гамзатти ўзида йўқ шод, Солор эса икки ўт орасида: у ўзига билдирилган шарафдан воз кеча олмайди, бироқ Никияни севади ва унга содиқлик ҳақида муқаддас олов олдида қасамёд қилган.
    Ёшлар Солор ва Гамзаттини қутлаш учун саройга йиғилишган. Буюк браҳман ҳам пайдо бўлади, у рожага Никия ва Солорнинг муҳаббати ҳақида гапириб беради. Дугманта жаҳлга минган, бироқ қарорини ўзгартирмайди: Солор қизига эр бўлади, раққоса эса ўлимга маҳкум. Браҳман воқеалар бундай ечим топишини кутмаганди, у рожани раққосанинг ўлими учун илоҳларнинг ғазабига учрайсан, деб қўрқитади, бироқ Дугманта қарорида қатъий туради.
    Гамзатти бу гапларни эшитиб қолади. У хизматкорига Никияни келтиришини буюради ва унга гўёки ҳеч нарсадан хабари йўқдай куёвининг портретини кўратади. Никия саросимага тушади ва норозилик билдиради: Солор фақат уни севади ва фақат ўзига тегишли бўлиши керак. Никиядан Гамзатти Солордан воз кечишни талаб қилади, ёлворади, бироқ раққоса муҳаббатимдан айрилгандан кўра ўлганим яхши, дейди. Жаҳл устида Никия рақибасига ханжар урмоқчи бўлади, аммо хизматкори Гамзаттини яққол ўлимдан сақлаб қолади.

    УЧИНЧИ КЎРИНИШ

    Рожа саройи рўпарасидаги майдон. Гамзатти ва Солорнинг тўйи.
    Хиром айлаётган Никияга сават тўла гул келтиришади, ундан илон ўрмалаб чиқади ва раққосага ўлим заҳрини сочади. Бу – Гамзаттининг қасоси.
    Буюк браҳман Никияга заҳарга қарши дори таклиф этади. Бироқ Никия муҳаббатига содиқ қолади ва жон таслим қилаётганида севикли ёрига унинг қасамёдини эслатади.

    ИККИНЧИ ПАРДА

    БИРИНЧИ КЎРИНИШ

    Солор ҳаловатини йўқотган. Афсус-надоматлар унга тинчлик бермайди. Магедавея Солорга чилим таклиф этади ва ўзининг рақси билан йигитни ёмон хаёллардан чалғитишга уринади. Солор чуқур уйқуга кетади. Тушида олтин илоҳ унга соялар салтанати эшигини очади ва унда Солор маҳбубасига кўзи тушади.

    ИККИНЧИ КЎРИНИШ

    Солорнинг қаршисида зулмат ичидан вафот этганларнинг сояси кўринади. Улар узун арқон бўлиб тоғ йўлларидан тушиб келадилар. Йигит улар орасида Никияни кўради. Қиз уни ўзига чорлайди…

     
O`tkazish joyi

A. Navoiy nomidagi DAKT

Manzil
Toshkent, Zarafshon ko'chasi, 28 uy
Telefon
+998 71 233 90 81
Foydali ma`lumot

Chipta narxiga hizmat haqi qo`shiladi 10% (QQS 21%) har bir chipta uchun

Tadbirning davomiyligi:
18:00 - 20:30 - Ysh, 23 Iyn