J. Verdining «Rigoletto» operasi

Psh 26.09.2019 18:30

A. Navoiy nomidagi DAKT

45 000 - 55 000 UZS

Chiptalar qaytarib olinmaydi.

Tadbir tugadi
Tadbir tugadi
  • J. Verdining «Rigoletto» operasi
    19:00, 31 Okt 2019
    45 000 - 55 000 UZS

    A. Navoiy nomidagi DAKT

    Xarid qilish
    Tadbir Til O`tkazish joyi Narx
    J. Verdining «Rigoletto» operasi - 19:00, 31 Okt 2019
    A. Navoiy nomidagi DAKT
    45 000 - 55 000 UZS Xarid qilish
  • ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ


    Енгилтак герцог Мантуанский балда графиня Чепранога мулозамат кўрсатади. Сарой масхарабози Риголетто унинг рашкчил эрини калака қилади. Масхарабоз билан граф Чепрано ўртасида кескин тўқнашув юз беради. Сарой аҳли графни ушлаб қолишади: масхарабоздан ўч олишнинг бошқа йўли бор - Риголеттонинг гўзалликда тенги йўқ севган қизи бўлиб, масхарабоз уни бегона кўзлардан асраб-авайлайди. Риголеттога қарши фитна уюштирилади.

    Кекса граф Монтероне кириб келади. У қасос олишга аҳд қилган – қизини герцог бадном этган. Риголетто чолнинг ғазабнок сўзларини калака қилиб хахолаб кулади. Қамоққа олинган  Монтероне герцог ва масхарабозни дуоибад қилади. Дуоибаднинг даҳшатли сўзлари Риголеттони ташвишлантириб қўяди.

    Кичкинагина кулбада Риголеттонинг севган ёри деб аташганлари – унинг суюкли қизи Жильда яшайди. 
    Жильда ўзини камбағал талаба деб таниширган келишган йигит билан учрашганини, йигит қизни черковгача кузатиб қўйганини отасидан яширганидан ачинмоқда.

    Жильданинг янги таниши герцог либосида боғга яширинча киради ва қизни муҳаббатига ишонтиришга уринади. Герцог пул солинган халта инъом этган оқсоч аёл севишганларни хавфдан огоҳ этади. Герцог ғойиб бўлади.

    Граф Чепрано бошчилигидаги бир гуруҳ сарой аъёнлари уй томон яқинлашадилар, уларнинг ҳаммалари юзларига ниқоб таққанлар. Риголеттога графиня Чепранони ўғирлашда иштирок этишни таклиф қилиб, уни алдашади ва аслида Жильдани ўғирлашади.

    Графиня Чепрано эмас, балки ўзининг қизи ўғирланганини билиб, Риголетто ҳушсиз йиқилади.

    Жильданинг сирли равишда йўқолгани герцогни ташвишга солиб қўйган. Сарой аъёнлари Риголеттонинг “севгани” ўғирланганини хурсандлик билан сўзлаб беришади. Қиз шу ерда - саройда. Герцог бу Жильда эканлигини билиб, у томон ошиқади.

    Ғамга чўмган сарой аъёнларидан улар ўғирлаган қиз қаерда эканлигини ёлвориб сўрайди. Унинг устидан кулишади. 

    Герцогнинг хонасидан Жильда югуриб чиқади. Ғам-андуҳга тўлган Риголетто унинг қайғули ҳикоясини тинглайди. Масхарабоз граф Монтеронени қамоқхонага олиб кетишаётганининг гувоҳи бўлади. Риголетто герцогдан Жильда учун ҳам, графнинг қизи учун ҳам қасос олишга қасам ичади.

    Спарафучильо ва унинг синглиси – соҳибжамол Маддаленанинг тамаддихонаси. Маддаленанинг олдига герцог учрашувга келмоқчи. Бундан хабар топган Риголетто Жильдани бу ерга олиб келади. Жильда герцогнинг Маддаленага севги изҳор қилаётгани ва унга уйланишга ваъда бераётганини эшитади. Риголетто қизини эркаклар либосини кийиб Веронага қочишга кўндиради. Ўзи эса герцогдан ўч олиш учун шу ерда қолади. 
    Риголетто Спарафучильо билан унинг меҳмонини қатл этиш ҳақида келишиб олади. Маддалена акасини Риголеттони алдаб, тамаддихонага биринчи кирган кишини ўлдиришга кўндиради. Жильда бу суҳбатни эшитиб қолади ва севган йигитини қутқариш учун ўзини қурбон этишга аҳд қилади. У эркак кийимида тамаддихонага кириб келади. Спарафучильо уни йигит деб ўйлаб унга пичоқ санчади ва мурда солинган қопни Риголеттога топширади.

    Риголетто ўзида йўқ шод: у ўч олди! Масхарабоз қопни дарё томон судрайди ва герцогнинг ашуласини эшитиб қолади. Герцог тирикми?!

    Риголетто жонҳолатда қопнинг оғзини бўшатади ва қаттиқ яраланган Жильдага кўзи тушади. Қиз отасининг қўлида жон беради.

     
O`tkazish joyi

A. Navoiy nomidagi DAKT

Manzil
Toshkent, Zarafshon ko'chasi, 28 uy
Telefon
+998 71 233 90 81
Foydali ma`lumot

Chipta narxiga hizmat haqi qo`shiladi 10% (QQS 21%) har bir chipta uchun

Tadbirning davomiyligi:
18:30 - 20:30 - Psh, 26 Sen