P.I. Chaykovskiy "Iolanta" operasi

Psh 17.10.2019 19:00

1 парда

Франция тоғларида қирол Рене ўзининг ёш қизи Иоланта учун қурдирган қаср мавжуд. Маъсума туғма кўзи ожиз бўлиб, ўзининг бундан хабари йўқ. Қиролнинг буйруғига кўра атрофдагилар қиздан бу сирни қаттиқ яширишади, бегоналардан ҳеч ким қасрга кириши мумкин эмас, бунга журъат этган кишини ўлим жазоси кутади. Ҳеч нарсадан хабари йўқ Иоланта кунларни дугоналари орасида бахтиёр ўтказади. Бироқ шу кунларда номаълум хоҳиш-истаклар унинг оромини бузмоқда эди. Иоланта йиғлайди, ғам-ғуссага берилади, дугоналари эса уни ғамгин фикрлардан халос этишга беҳуда уринадилар. Қирол қалъага машҳур шифокор Эбн-Хакиани таклиф этади. Уйқудаги Иолантани кўздан кечираркан, Эбн-Хакиа қиз шифо топиши мумкинлигини, бироқ бунинг учун Иоланта ўзининг бахтсизлигини билиши ва кўзи очилишини чин дилдан исташи лозимлигини айтади. Ҳақиқатни билиши ва шифо топишга ишонмаслиги қизи учун зарба бўлишидан чўчиган Рене унга ҳақиқатни очишдан бош тортади.

2 парда

 

Овда адашиб қолган икки рицарь – Роберт ва Водемон қирол боғига кириб қолишади. Роберт болалигида Иоланта билан унаштириб қўйилган, бироқ уни ҳеч қачон кўрмаган эди. Лотарингия графиняси Матильдага ошиқу беқарор бўлиб қолган Роберт қирол Ренедан унаштирувни бекор қилишни сўрашга қарор қилади. Ажойиб боғнинг пешайвонида Водемон уйқудаги нотаниш қизга кўзи тушади. Қизнинг гўзаллигидан лол қолади. Бехосдан оғиздан учган ҳаяжонли ҳайқириқ Иолантани уйғотиб юборади. Ёш рицарнинг тўлқинланиши қизнинг кўнглида умид учқунларини уйғотади. Нотаниш соҳибжамол билан хайрлашаркан, Водемон қиздан унга қизил атиргул совға қилишини сўрайди, бироқ қиз оқ атиргулни узади. Рицарь қиз ҳақиқатан ҳам кўзи ожиз эканлигини англаб кўнгли бузилади. Қизга азбаройи ачинганидан унга ёруғликнинг нақадар ажойиб эканлигини гапириб беради. Иоланта унинг сўзларига ишонади. Қирол пайдо бўлади. Нотаниш келгинди Иолантага сирни очиб қўйганини тушунади ва жаҳлга минади, бироқ шифокор Эбн-Хакиа уни тинчлантиради. Энди шифо топиш учун йўл очилди. Сирни очгани учун ўлим хавф солаётган севиклисига ёрдам бериш мақсадида Иоланта ҳар қандай азобларга дош беришга тайёр. Кўзи очилгач, дунёга ҳайрат ва ҳавас билан боқади, отасини, дугоналарини ва эндиликда унинг ҳимоячиси бўлиб қолувчи Водемонни танийди. Барчалари ҳаёт ва билишнинг манбаи бўлмиш ёруғликка шон-шараф айтадилар.

 
Foydali ma`lumot