A. Adanning "Jizel" Baleti

Psh 27.10.2022 18:00

Сюжет

Ўзининг кийимларини яшириб, соддагина кийинган таниқли Альберт  исмли йигит ёшгина деҳқон қизи Жизелнинг кўнглини олишга ҳаракат қилади.  Жизелнинг қайлиғи ва турмуш ўртоғи бўлишга қасам ичган, унинг соддадил муҳаббати,  мойиллигига  эришган Альберт  тўсатдан ўзининг ҳақиқий қайлиғи Батильдани учратиб қолади. Бундан хабар топган Жизель ақлдан озади ва вафот этади.

Суюклилари томонидан алданган, тўйгача вафот этган ҳур қизлар қабр олдида пайдо бўладиганлардан қасос олиш учун у вафот этган кун кечаси  йиғилишади. Улар ўрмончи Гансни ўлгунча рақсга тушишга мажбур қилишади. Шундан сўнг йўлбошчиларининг буйруғи билан Жизелнинг қабрига келган Альбертдан қасос олишни бошлайдилар. Жизель уни кечиришга ҳаракат қилиб, бевафо севгилисини ҳимоя қила бошлайди. Лекин у ҳур қизларнинг иродасига қарши тура олмайди. Бор кучи билан  Альбертнинг эрталабгача яшашига ёрдам беради. Жизелнинг муҳаббати унинг ва севгилисининг ҳаётини сақлаб қолади.

Foydali ma`lumot
Yosh chegarasi:
3 yoshdan
Chiptani qaytarib berish haqida ma'lumot:
Tadbir kuni ko'chirilgan yoki bekor qilingan taqdirda, pulni qaytarish jarayoni 14 ish kuni ichida amalga oshiriladi