G. Donizettining «Lyuchia di Lammermur» Operasi

Psh 24.02.2022 17:00

A. Navoiy nomidagi DAKT

33 000 - 55 000 UZS

Chiptalar qaytarib olinmaydi.

Tadbir tugadi
Tadbir tugadi
  • ҚИСҚАЧА МАЗМУНИ.

    Биринчи парда.

    Қўрғоннинг соқчилари бошлиғи – айёр ва истеҳзоли Норман сэр Генри Астонга синглиси – ёш Лючиянинг улар авлодининг юзкўрмас душмани – Эдгар Равенсвудга ошиқу беқарорлиги ҳақидаги қалтис сирни очади. Ғалати нотаниш кимсани топиш ва тутиб олишга уринган соқчиларнинг ҳаракатлари зое кетади, бироқ нотаниш киши сэр Генрининг ашаддий душмани Эдгар эканлиги аниқланади. Ғазаб отига минган Генри аёвсиз душманидан қўрқинчли ва ўта шафқатсиз тарзда қасос олишга аҳд қилади.

    Ёш Лючия боғнинг энг чекка қисмига Эдгар билан учрашиш учун келган. Хушторини ҳаяжон билан кутар экан, қиз дугонаси Алисага кўп йиллар муқаддам аждодларидан бири томонидан рашк сабабли ўлдирилган аёлнинг руҳини бир неча бор кўрганлигини айтиб беради. Етиб келган Эдгар Лючияга шу бугуноқ сиёсий ишлар юзасидан Францияга кемада жўнаши лозимлигини маълум қилади. Лючия бу ишлар яхшилик билан тугамаслигини сезиб, ғам-андуҳ ва ҳаяжонда қолган. Ортиқ даражада асабийлашган Эдгар Лючияга бўлган муҳаббати боис Астонлар авлодидан қасос олиш истагидан воз кечгани ва ярашишга тайёр экани эсига тушади.  Лючия севикли ёрини меҳр билан тинчлантиради.

    Севишганлар Яратганнинг олдида бир-бирларига садоқатли бўлишга қасамёд этиш ҳақида онт ичишга қарор қилишади ва тантанали маросим остида узукларини ўзаро алмашиб, бу қасамёдни ҳеч қачон бузмасликка ваъда беришади.

     Иккинчи парда.

     Сэр Генрининг қўрғондаги кабинети. Бир неча дақиқадан сўнг Лючиянинг насл-насабли ва бадавлат қаллиғи – лорд Артур етиб келиши лозим. У билан никоҳ Генри учун сиёсий нуқтаи назардан жуда фойдали бўлади. Бироқ Лючия ғалати қайсарлик билан никоҳга розилик бермаяпти. Уддабурон Норман сэр Генрига Эдгар ўз қасамёдидан воз кечганлиги ҳақидаги қалбаки хатни тутқазади. Лючия пайдо бўлади – у ўз қасамёдида содиқ турибди ва фикрини ўзгартиргани йўқ. Генри қиздан илтимос ва талаб қилади, ҳатто таҳдид қилиб кўради ва бўҳтондан иборат мактубни ҳам кўрсатади, бироқ синглиси фикридан қайтмайди.

    Қўрғоннинг тантанавор залида байрам балига меҳмонлар йиғилишмоқда. Улар насл-насабли қаллиқ – лорд Артурни шодиёналик билан кутиб олишмоқда. Лорднинг ўзи бундан буён Астонлар хонадонини ўз ҳимояси остига олиш ва уни хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш ҳақида онт ичади. Лючия пайдо бўлади, у ғамгин қиёфада. Қаллиғи ва меҳмонларга кўзи тушиб, ўзини бутунлай йўқотиб қўяди. Сэр Генри синглисини никоҳ шартномасини имзолашга мажбур этади. Шу пайт залга тўй ҳақида эшитган Эдгар шошилиб кириб келади. Олишув бўлиши аниқ, бироқ кекса рицарь Раймонд қони қайнаган ғанимларни тўхтатади ва ярашишга чақиради.

    Эдгар Лючия никоҳ шартномасини имзолагани ва бу билан қасамёдини бузганидан хабар топади. Қаҳр-ғазабдан асаби жўшган сэр Генри, лорд Артур ва меҳмонлар Эдгарни қўрғондан қувиб чиқаришади.

     Учинчи парда.

     Меҳмонлар хобхонага кириб кетган келин-куёвнинг шарафига кўнгилга сиққанча шод-хуррамлик қиладилар. Югурганча кириб келган Раймонд тантанани тўхтатади – ақлдан озай деган Лючия жаҳл устида қаллиғини ўлдириб қўйибди. Телбавор Лючия қўлида қонга беланган ханжар билан залга кириб келади. У севикли ёри Эдгарни чорлайди ва тўйига атаб мавжуд бўлмаган гулларни тера бошлайди. Қиз гуноҳидан ўтишини ёлвориб сўраб, Эдгар келишини сабрсизлик билан кутади. Кириб келган сэр Генри синглисини ва ўзини қандай фожеа томон бошлаганини тан олади. Енгиб бўлмас соғинч ҳиссига тўлиб-тошган Лючия ўз жонига қасд қилади…

     Қўрғон атрофида жойлашган ташландиқ қабристон. Эдгарни Лючиянинг пойига соғинч ва қайғу етаклаб келган. Ғалати руҳонийлар унинг ёнига олдинма-кейин юриб келишади ва Астонлар қўрғонидаги даҳшатли воқеалар, Лючиянинг ақлдан озиши ҳақида гапира бошлашади. У ерда, боқий дунёда маҳбубаси билан қовушиш истагида Эдгар жонига қасд қилади ва гўёки маҳбубасига уларнинг абадий учрашуви олдидан кўзи тушган каби севган қизининг исмини айтиб жони узилади…

O`tkazish joyi

A. Navoiy nomidagi DAKT

Manzil
Toshkent, Zarafshon ko'chasi, 28 uy
Telefon
+998 71 233 90 81
Foydali ma`lumot

Chipta narxiga hizmat haqi qo`shiladi 10% (QQS 12%) har bir chipta uchun

Yosh chegarasi:
3 yoshdan
Tadbirning davomiyligi:
17:00 - 19:00 - Psh, 24 Fev
Chiptani qaytarib berish haqida ma'lumot:
Tadbir kuni ko'chirilgan yoki bekor qilingan taqdirda, pulni qaytarish jarayoni 14 ish kuni ichida amalga oshiriladi