«Bolshoydagi Megabayt Ertak»

Ysh 29.09.2019 11:00

A. Navoiy nomidagi DAKT

22 000 - 33 000 UZS

Chiptalar qaytarib olinmaydi.

  • Сюжет

    Компьютер ўйинларига берилиб кетиб ҳақиқий эртак ёдидан кўтарилаёзган, Янги йил келишини истамаган кичкина, довюрак қизалоқнинг ғаройиб саргузаштлари.

    Компьютер экранида тўсатдан пайдо бўлган Айёр Вирус Юля исмли қизалоқни ҳийлакорлик йўли билан охири йўқ компьютер ўйинлари мамлакати – «Game Over»га олиб кетади ва унга истакларни бажо келтирувчи сеҳрли Янги йил юлдузига шу мамлакат маликаси бўлишни алмашиш таклифини билдиради. Компьютер экрани орқали ўтиб, Юля виртуал оламга кириб қолганини сезмайди. Аввалига қизалоқ бу ерни ёқтириб қолади, роботлардан чексиз ҳайратга тушади, тўхтовсиз ўйин ўйнаш мумкинлиги унга хуш ёқади.

    Бироқ «Game Over» мамлакатининг қора ҳукмдори Доктор Кўз меҳрибон эртак қаҳрамонларини асир олган ва эртак ҳамда Янги йилни йўқ қилиш бўйича мудҳиш режа тузмоқда, унинг мақсади – болаликни буткул компьютерлаштиришдан иборат, шу боис у ёлғон йўли билан Юлядан роппа-роса соат 12да Янги йил юлдузини синдириб ташлаш ваъдасини олади. Қизалоқнинг йўқолиб қолганидан хавотирга тушган ота-онаси Қорбобони ёрдамга чақирадилар. Қорбобо Юлдуз синдириб ташланса бу қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигини, қизалоқ уйига қайта олмаслигини, Янги йил эса ҳеч қачон кириб келмаслигини тушунади. Юляни қутқариш учун Қорбобо суперқаҳрамон бўлмиш маймун ва келгуси йил тимсоли Миттивой Мартинни юборади. Эпчил, шарқ яккакураши турларини эгаллаган Миттивой Мартин қора рақамли куч – Доктор Кўзнинг лашкари билан олишиш учун меҳрибон эртак қаҳрамонларини зиндондан қутқаришга жазм этади, бу орада қизалоқ ўзи тушиб қолган дунё ҳақиқий, тирик эмаслигини англай бошлайди. Қора ва оқ томонлар сўнгги, қақшатқич жангга киришадилар, бироқ байрам ва эртак, шунингдек, сеҳрли Юлдузнинг тақдири ҳали-ҳамон икки дунё ўртасида адашиб қолган қизалоқнинг қўлида: бу воқеанинг ниҳояси у нимани ният-истак қилишига боғлиқ...

O`tkazish joyi

A. Navoiy nomidagi DAKT

Manzil
Toshkent, Zarafshon ko'chasi, 28 uy
Telefon
+998 71 233 90 81
Foydali ma`lumot

Chipta narxiga hizmat haqi qo`shiladi 10% (QQS 21%) har bir chipta uchun

Tadbirning davomiyligi:
11:00 - 12:00 - Ysh, 29 Sen