Omon Bo'ling Azizim

Psh 27.02.2020 18:30

Муаллиф – Вина Дельмар

Саҳналаштирувчи режиссёр – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Олимжон Салимов

Саҳналаштирувчи рассом – Ўзбекистон санъат арбоби Бахтиёр Тўраев

Ролларда:

Ота – Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Теша Мўминов

Она -  Ўзбекистон халқ артистлари Яйра Абдуллаева, Малика Иброҳимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёра Юнусова

Жорж - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Фатҳулла Масудов, Тоҳир Саидов

Нелли - Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳфуза Боботиллаева

Кора - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шодия Абдуқодирова

Анита - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Мадина Муҳторова, Нодира Маҳмудова

Ливицки - Ўзбекистон халқ артисти Саидкомил Умаров

Ливицкая - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муяссар Бердиқулова, артист Омина Турақулова

Меми – артистлар Феруза Бобоёрова, Вазира Юнусова

Роберт – артист Миролим Қиличев

Рода – артист Азиза Шарипова

Доктор – артистлар Аҳрор Маҳмудов, Даврон Каримов

Билл – артистлар Толиб Мўминов, Аваз Қодиров

Меҳмон – артистлар Дилноза Кубаева, Зилола Гулямова

Гарви - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Меҳриддин Раҳматов, Асадилло Набиев

Йигит – артист Бахтиёр Юсупов

Қиз – артист Нигина Анарбаева

Хамшира – артист Азиза Шарипова

Спектакль машҳур америкалик драматург Дельмарнинг пьесаси асосида қўйилган. Сюжет оддий: ўз кунларини ўзи ўтказолмай қолган ота-она фарзандларининг мурувватига муҳтож бўлиб қолади. Аммо мурувват этишга фарзандларининг хоҳиши йўқ. Улар ўз ташвишлари билан овора. Ота-оналарининг ҳаётлари учун бирортаси мурувват кўрсатишга ўзларида рағбат топа олмайдилар. Натижада, қариялар бир-бирларидан олисда, бир-бирларини соғиниб яшашга мажбур бўладилар.

Бу спекталда фарзанднинг ота-она олдидаги бурчи, вазифаси  ниҳоятда таъсирли ҳикоя этилади.

Foydali ma`lumot