Iymon

Jm 22.01.2021 18:00

Муаллиф – Иззат Султон

Саҳналаштирувчи режиссёр –  Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Марат Азимов

Саҳналаштирувчи рассом – Ўзбекистон санъат арбоби Бахтиёр Тўраев

Ролларда:

Камолов – Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қаҳрамон Абдураҳимов

Рисола - Ўзбекистон халқ артистлари Риҳси Иброҳимова, Малика Иброҳимова

Санжаров - Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, актёр Ҳамид Тошпўлатов

Ойиша - Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова, актёр Феруза Бобоёрова

Азиза - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева

Ориф - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Масудов, актёрлар Толиб Мўминов, Даврон Каримов

Карим - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов, актёр Ўткир Менглиев

Озода – актёр Гулнора Жуманазарова

Бу спектакл – ҳаётимизда ҳар қадамда учраб турадиган ҳалоллик ва нопокликнинг курашидан ҳикоя этувчи кескин драматизмларга бой томоша. Асарнинг бош қаҳрамони йирик тиббиётчи олим Комилов. У ўз касбига ҳалол ёндошадиган ва бошқалардан ҳам шу сифатни кўришга интиладиган аллома. Аммо фан атрофида ўралашиб юрган, аллақандай қаллоб йўллар билан мартабага эришган сохта олим Санжаров уни ўз йўлига бошламоқчи бўлади. Комилов  илму фан йўлида собитлик кўрсатадиган шахс. Санжаров уни “синдириш” учун ҳеч нарсадан қайтмайди. Бу кураш асносида у Комиловнинг ўғли бировнинг илмий ишини ўзлаштирганини маълум қилади.  Комилов, албатта, ишонмайди -  унинг пушти камаридан бўлган фарзанд бундай қабиҳ ишга қўл уриши мумкин эмас. Бироқ Санжаров ҳақ бўлиб чиқади. Комилов эса ҳақиқатнинг кўзига тик қарашга - қалбакилик билан курашга ўзида куч топа олади...  Спектакль мана шундай кескин тўқнашувлар  асосида қурилган ва бугунги кунда ҳам акс-садо берадиган томошага айланган

Foydali ma`lumot