“ТУРКИСТОН БОЛАЛАРИ” (Икки пардали драма) Пьеса Туркистонни озод ва обод кўришни орзу қилган, шу мақсадда курашган, жадидларнинг кўмаги билан ўтган асрда Германияда ўқиган талабалар ҳақида сўз боради. Талабаларнинг ёшлари, танлаган, илм олаётган соҳалари турли хил. Бироқ уларнинг барчасини ягона мақсад бирлаштирган — Туркистонни юксалтирмоқ мақсади. Улар бу мақсад йўлида бор кучларини сарфлайдилар. Ҳатто азиз жонини гаровга қўядилар. Ватаннинг эртасини озод, обод кўриш, келажак авлодни илмли бўлиши учун тинмай меҳнат қиладилар. Бироқ уларни ҳам худди жадидлар сингари совет ҳукуматининг қонли сиёсати ўз домига тортади. Марям Султонмуродовадан бошқа барча талабалар жадид маърифатпарварлар қаторида совет ҳукуматининг қурбони бўлади. Пьеса Б.Ирзаевнинг “Ўзбек ёшлари ва хорижий таълим” китоби ҳамда Ж.Жовлиевнинг “Қўрқма” романидан фойдаланилган ҳолда ёзилган.

from 55 000 UZS
from 55 000 UZS
from 77 000 UZS
from 33 000 UZS
from 55 000 UZS
from 55 000 UZS