OCHIQ DARS

Tadbir haqida

Луқмон Бўрихоннинг “Сирли муаллим” қиссаси мотивлари асосида замонавий услубда яратилган саҳна асарида қишлоқ мактабидаги эскича қарашлар билан замонавий таълим талаблари ўртасидаги кескин зиддият тасвирланади. Қоғозда ҳамма нарса жойида, амалда эса ўқувчи ва унинг билими эътибордан четда қолган муҳитга марказдан янги ўқитувчи келади. У мавжуд тартибга кўникиш ўрнига ислоҳотлар натижасида бўй кўрсатаётган янгича таълим усулларини жорий этиб, ўқувчиларни изланиш ва мустақил фикрлашга чорлайди. Асарнинг асосий ғояси — қоғозбозлик ва сохта осойишталик билан ҳақиқий таълим, эскилик билан янгилик ўртасидаги курашда таълимнинг асл мақсади ўқувчи келажаги эканини англатишдир. Янги ўқитувчи тимсолида эса замон билан бирга ўзгарадиган, изланадиган ва ўқувчига йўл кўрсата оладиган устоз образи гавдаланади. Асар томошабинни “мактаб борми” деган саволдан кўра, “мактабда ҳақиқий таълим борми” деган муҳим савол устида ўйлашга ундайди. Ёшларнинг келажагида ўқитувчининг ўрни ва у дуч келаётган жамиятдаги муаммолар ечимини кўрсатиб беради.

Yosh cheklanishlari / Til

16
OCHIQ DARS OCHIQ DARS

Tadbir bo'lib otadigan joy
Uygur ko'chasi, 2, Shayxontohur tumani, Toshkent