G.Verdi "Aida" operasi

Ysh 21.04.2019 18:00

A. Navoiy nomidagi DAKT

33 000 - 55 000 UZS

Chiptalar qaytarib olinmaydi.

Tadbir tugadi
Tadbir tugadi
  • Сюжети


    Миср ва Ҳабашистон ўртасидаги уруш. Миср шоҳининг қизи Амнерис соқчилар бошлиғи, яқин орада Миср лашкарига лашкарбошилик қилиши кутилаётган Радамесга ошиқ бўлиб қолади.  Амнериснинг хизматидаги Аида исмли чўри қиз ва Радамес бир-бирига кўнгил қўйганлар. Аида аслида Ҳабашистон шоҳи Амонасронинг қизи эканлигини ҳеч ким билмайди.
    Радамес ҳарбий сафарга отланади. Қасоскор ва шафқатсиз Амнерис, севиклиси бошқа аёл билан муҳаббат риштаси орқали боғланганлигини ҳис этаркан, айёрлик ва маккорлик йўли билан ўзининг рақибаси Аида эканлигини билиб олади. Амнерис Аидага Радамесни унутишни, акс ҳолда шафқатсиз қасосга дучор этилажагини билдиради.
    Миср лашкари урушдан ғалаба билан қайтаркан, асирга олинган ҳабашлар орасида шоҳ ҳам борлигидан ҳеч кимнинг хабари йўқ эди. Отасига кўзи тушган Аида ўзини падари бузрукворининг қучоғига отади. Радамес Миср шоҳидан асир олинган ҳабашларни ғалаба учун мукофот сифатида озод этишни сўрайди.
    Отаси билан суҳбатлашар экан, Аида икки ўт орасида қолади – ўз мамлакатини қутқариб, Ватанга фарзандлик муҳаббати ва садоқатини исбот этиш баробарида суйган ёрига хоинлик қилиб, ундан янги ҳужум режасини билиб олсинми ёки муҳаббатига содиқ қолган ҳолда Ватани ва отасидан воз кечсинми? Радамес ҳам тузоққа тушиб қолади – севган ёри билан қочиб, хоин деган ном олсинми ёки муҳаббатидан воз кечсинми? Ҳис-туйғулари ғолиб келиб, Радамес қочишга рози бўлади ва ҳарбий сирни очади. Бу суҳбатдан Ҳабашистон шоҳи Амонасро ва Амнерис воқиф бўлишади ҳамда жаҳл устида Амнерис олий руҳоний ва соқчиларни чақиради. Аида ва Амонасро қочишга мажбур бўлишади.
    Амнерис Радамесга Аиданинг муҳаббатидан воз кечса жазодан омон қолиши ва мол-дунёга эга бўлиши мумкинлигини айтади, бироқ Радамесга муҳаббатсиз ва шарафсиз ҳаётнинг кераги йўқ.
    Миср руҳонийлари суди хоин Радамесни қоронғи ертўлага қамаш ва қатл этиш ҳақида ҳукм чиқаради. Отасининг ўлимидан сўнг севикли ёрининг тақдирини баҳам кўришни ихтиёр этган Аидани ҳам шу ерга, унинг ёнига қамашади. Севишганлар кунлари битганини билсалар-да,  илк бор бахтиёрлар, чунки улар биргалар.
    Бу фожеадан Амнериснинг юрак-бағри эзилади ва умидсиз ҳолда ибодатга берилади.

O`tkazish joyi

A. Navoiy nomidagi DAKT

Manzil
Toshkent, Zarafshon ko'chasi, 28 uy
Telefon
+998 71 233 90 81
Foydali ma`lumot

Chipta narxiga hizmat haqi qo`shiladi 10% (QQS 15%) har bir chipta uchun

Tadbirning davomiyligi:
18:00 - 21:00 - Ysh, 21 Apr