ЕР БАРИБИР АЙЛАНАВЕРАДИ

Tadbir haqida

“ЕР БАРИБИР АЙЛАНАВЕРАДИ” Ш. Бошбеков асари, саҳналаштирувчи режиссёрЎзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби О. Салимов Ушбу спектакль театримиз ижодий жамоасини юртимизда кейинги бир, бир ярим йил ичида қилинаётган ўзгаришлар, ислоҳатлардан илҳомланиб саҳналаштирилган. Спектаклда халқимиз олдига қўяётган улкан вазифаларни амалга оширишда тўсиқ бўладиган, халақит берадиган иллатлар хусусида ҳам аламли, ҳам дардли, ҳам очиқ мулоқотга, баҳсга чорловчи спектакль сифатида қабул қилинади. Спектаклда бугунги куннинг қаҳрамони, ортидан ҳалқни эргаштира олувчи, халқни дарди билан яшай оладиган раҳбарнинг характери, унинг изтироб ва орзулари очиб берилган.

Yosh cheklanishlari / Til

16
ЕР БАРИБИР АЙЛАНАВЕРАДИ ЕР БАРИБИР АЙЛАНАВЕРАДИ

Tadbir bo'lib otadigan joy
Uygur ko'chasi, 2, Shayxontohur tumani, Toshkent