Abay

Tadbir haqida

Муаллиф- Муҳтор Авезов

Сахналаштирувчи режиссёр – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист,

 Қорақалпоғистон санъат арбоби Марат Азимов

Сахналаштирувчи рассом – Ўзбекистон санъат арбоби Бахтиёр Тўраев

Ролларда:

АБАЙ- Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёқуб Аҳмедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист  Маҳмуд Исмоилов

ОЙКАРИМ -   Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулчеҳра Ибрагимбекова,  Сайёра Юнусова

МАҒАВИЯ ўғли – артистлар Даврон Каримов, Фирдавс Зияев

АБДУРАҲМОН ўғли - артистлар Хамза Хасанов, Миролим Қиличев

МОҲИРА келини – артистлар Феруза Мустаева, Саидкомил Умарова, Шаҳноза Хаджимуратова

ҲАЙДАР - артистлар Феруз Бурҳонов, Лазиз Орзиев

ҲОЖАР - артистлар Дилноза Кубаева, Азиза Шарипова

ҚАЛДИРҒОЧ бева келинчак - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хосият Хусанова, артист Феруза Бобоёрова

ЎРОЗБОЙ – Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, артист Толиб  Мўминов

ҚАНИКЕЙ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова, артист Вазира Юнусова

КЎКБОЙ - артистлар Ўткир Менглиев, Ғайрат Боймирзаев

ЖИЙРАНЧА - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов, артист Шарофиддин  Музропов

НОРИМБЕТ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдураим Абдуваҳобов, артист Аваз Қодиров

КАРИМ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, артист Шерзод Абдувалиев

ТАҚАЖОН - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Қаҳрамон Абдурахимов, Рустам Каримов

АЗИМХОН - артистлар Аброр Сайназаров, Ихтиёр Атажанов

БОЙМУҲАММАД - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожиакбар Комилов,

артист У.Турсунов

ЗАЙНАБ - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева

МЕШ - артистлар Фурқат Ғофуров, А.Алижонов

СИРТЛОН -  артист Ҳамид Тошпўлатов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев

Йигитлар – артистлар Улуғбек Холиқжонов, А.Хазратқулов, Ш.Хуррамов, И.Мастонов, Жамолиддин Абдужабборов, Ж.Ирисметов, И.Ахмадаилиев, Наврўз Жумаев, Фарруҳ Ботиров

“Абай” тарихий драмаси қозоқ адабиётининг асосчиларидан, атоқли ёзувчи Муҳтор Авезов қаламига мансуб. Драматург “Абай” тарихий драмасини яратгунча узоқ ижодий изланишларни олиб борди. Бунинг натижаси аввал “Абай” романи дунёга келди. Бу асар туркий халқлар адабиёт мухлислари ўртасида ўз пайтида машҳур бўлди, севиб ўқилди. Кейинчалик, бу роман  асосида саҳна асари яратиш истаги  пайдо бўлди. Ўша пайтда шаклланиб келаётган қозоқ театри учун ўз халқининг тарихини англаш ниҳоятда муҳим эди. Истеъдод кўлами ниҳоятда улкан бўлган Муҳтор Авезов бу бўшлиқни тўлдириш учун театр асари яратиш лозимлигини англади. Бунинг натижасида ўз даврида довруғ солган “Абай” тарихий асари ёзилди. Асар эл аро шуҳрат топган қозоқ шоири Абайнинг курашларга тўла ҳаёти хақида.

Ҳар бир ижодкор каби ўз замонасидан олдин кетган, истиқболнинг, тараққиётнинг равишини ҳис қилган шоирнинг қолоқлик, биқиқлик, эскириб кетган урф-одатлар занжирлаб ташлаган ҳаёт билан кураши акс эттирилган. Бу асарнинг кўлами жуда катта. Асарда жуда кўп инсонларнинг тақдири бир-бирига чамбарчас ҳолда – кескин конфликтлар асосида кўрсатилган.  Абай ўз халқининг порлоқ келажагига ишонади. У қозоқлар уруғлар-у қабилалар аро жанжал-у тортишувлардан воз кечиб, ягона халқ сифатида яшашини хоҳлайди. У келажакка умид билан яшайди. У барча халқлар дўстона умргузаронлик қилишига ишонади. Шунингдек, ўз ижоди ҳам бу эзгу ишда одамларга ҳамнафас бўлишини англайди.

Бу асар орадан ўттиз олти йил вақт ўтиб, Миллий театрнинг янги авлод санъаткорлари томонидан қайта саҳналаштириляпти.

Yosh cheklanishlari / Til

Abay Abay