Alisher Navoiy

Tadbir haqida

Муаллиф: Уйғун ва Иззат Султон

Режиссёр: Рустам Ҳамидов

Рассом: Бахтиёр Тўраев

Ролларда:

Алишер Навоий - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Беҳзод Муҳаммадкаримов, артист Толиб Мўминов

Гули – артистлар Дилноза Кубаева, Нигина Анарбоева

Ҳусайн Байқаро - Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Теша Мўминов 

Мажиддин - Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуд Исмоилов

Мансур – артистлар Риҳситилла Абдуллаев, Миролим Қиличев

Абдулмалик – артистлар Собир Отажанов, Ўткир Менглиев

Жомий - Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Саидкомил Умаров

ҚулмуҳаммадЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳожиакбар Комилов

артист Умид Турсунов

Турдивой - Ғайрат Боймирзаев

СоҳибдороЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев

артистлар Диёр Тўхтаназаров, Шаҳбозиддин Ҳуррамов

Мўмин Мирзо - артистлар Дониёр Насреддинов, Наврўз Жумаев

Уста Жалол - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қаҳрамон Абдураҳимов

артист Соҳибкамол Сайназаров

Мунажжим - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов, артист Даврон Каримов

Қундуз - артист Саида Саидбекова

Амир Музаффар - артистлар Бахтиёр Юсупов, Шарофиддин Музропов

Амир Қутбиддин - артистлар Аваз Қодиров, Ҳамза Хасанов

Амир Убайдулло – артистлар Феруз Бурҳонов, Шерзод Абдувалиев

Абулвосе - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Абдураим Абдуваҳобов, Фарҳод Абдуллаев

Шайҳулислом - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рустам Каримов

Биноий -  артистлар Фирдавс Зияев, Суҳроб Хасанов

Беҳзод – артист Лазиз Орзиев

Энага - Ўзбекистон халқ артисти Малика Иброҳимова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шоҳида Исмоилова, артист Вазира Юнусова

Чол – артистлар Фарруҳ Ботиров, Бегзод Очилов

Гадо – артистлар Ихтиёр Атажанов, Улуғбек Холиқжонов

Александр Македонский – артист Аҳрор Алижанов

Ўзбек Миллий Академик драма театр ижодий жамоаси буюк ўзбек шоири Алишер Навоий ҳаётидан хикоя қилувчи Уйғун ва Иззат Султоннинг драмасига мурожаат этди. Бу гал спектаклни атоқли ўзбек режиссёри Рустам Ҳамидов саҳналаштирди. Спектаклда эзгулик ва тубанлик ўртасидаги можаролар асосида ижодкорнинг қисмати очиб берилади. Буюк шахс - даҳо шоир, давлат арбоби, маданият ва санъат хомийси Алишер Навоий образи кескин тўқнашувларда кўрсатилади. Ижодкорнинг тақдири халқининг тақдири билан чамбарчас боғлиқ эканлиги таъкидланади. Истеъдод – эзгулик йўлидан боришга маҳкумлиги – бу унинг илоҳий вазифаси эканлиги томошада яққол айтилади.

Янгича саҳна безаклари ва мусиқа спектаклнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган. Ролларни театрнинг атоқли санъаткорлари қаторида истеъдодли ёш актёрлар ҳам ижро этмоқда.

Yosh cheklanishlari / Til

Alisher Navoiy Alisher Navoiy